
Пролига. "Локомотив" минимал, "Арал" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Пролиганинг янги мавсуми старт олди.
Дастлабки турдан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив" ва "Арал" - "Жайхун" баҳслари бўлиб ўтди.
"Локомотив" сафарда 2:3 ҳисобидага ғалабани қўлга киритди.
Голлар: Жавоҳир Мубораков, 28 (1:0), Жавоҳир Мубораков 56 (2:0), Момчило Рашо 60, (2:1), Қувончбек Абраев, 85 (2:2), Муҳриддин Зоиров, 90+4 (2:3)
"Арал" эса ўз майдонида рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди - 4:0.
Голлар: Саламат Қутибоев, 34 (1:0), Азамжон Алиев, (2:0), Бобурбек Фарҳодов, 57 (3:0), Иззатилло Абдулхақов, 86 (4:0)
Биринчи турдан ўрин олган сўнгги баҳс 5 апрел куни "Олимпик МобиУз" ва "ФарДУ" ўртасида бўлиб ўтади.
Комментарии