Промоутер: "Биз Аҳмадалиевнинг Иноуэга қарши жангига тайёрмиз"

  • 20 январь, 2023, 13:04
  • 0
  • Бокс
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасига (55,3 кг) кўтарилган 3 вазнда жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ (24-0, 21КО) навбатдаги жангини WBC ва WBО чемпиони Стивен Фултонга (21-0, 8КО) қарши ўтказиши борасидаги режалар ошкор қилинган эди. Ушбу вазн тоифасида WBА ва IBF чемпионлик камари ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга (11-0, 8КО) тегишли бўлиб турибди. 
 
Аҳмадалиевнинг промоутери, Matchroom компанияси раҳбари Эдди Ҳирн улар ўртасидаги потенциал жанглар ҳақида фикр билдирди.
 
"Ҳа албатта. Иноуэ 122 фунтда мутлақ жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайди. Шунинг учун Фултонга, Аҳмадалиевга қарши жанглар ўта қизиқарли. Биз ҳам шу ердамиз. Аҳмадалиевнинг (Марлон) Тапалесга қарши ҳимоя жанги бор. Кейин эса биз Иноуэ билан жангга тайёрмиз. Мен (менежер) Вадим билан, Муроджон билан бу борада гаплашдим. Улар ҳам шу йўлни хоҳлайди. Биз Аҳмадалиевнинг Иноуэга қарши жангига ҳозир ҳам, ёки Фултондан кейин мутлақ чемпионлик баҳсига ҳам тайёрмиз", - дейди промоутер Boxing Social медиа порталига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!