ПСЖ – “Марсель” ўйинида теракт уюштирмоқчи бўлган шахс ушланди

  • 27 Sep 06:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция полицияси ПСЖ а “Марсель” ўртасидаги учрашув чоғида “Парк де Пренс” стадионида портлашни амалга оширишини айтган шахсни қўлга олди.

Tecno

Footmercato нашрининг маълум қилишича, таҳдид қилган шахснинг қидируви бир неча соат давом этган ва унга жуда кўп полициячилар жалб қилинган. Ниҳоят, шумхабар тарқатган шахс Парижнинг 15-округида, метро яқинида ҳибсга олинган.

Тинтув чоғида  ундан портловчи моддалар топилмаган. Бу кимса полициячиларга ўзини разведка хизмати ходими эканини иддао қилган.

Маълумотларга қараганда, қўлга олинган шахс руҳий касалликлар бўйича шифокорлар кўригидан ўтказилади.

Comments

You must be logged in to commet!