ПСЖ - МЮ: "Қизил иблислар"ни сардор сифатида майдонга ким бошлаб тушиши маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед" бугун оқшомда УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида ПСЖ билан баҳс олиб боради.

Жамоа бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер ўйин олди матбуот анжуманида Париждаги учрашувга жамоани сардор сифатида Бруну  Фернандеш бошлаб тушиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Олдинроқ, АПЛ 5-тури "Ньюкасл"га қарши бўлиб ўтган баҳсда жамоанинг асосий сардори Харри Магуайр жароҳат олгани боис бугунги ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!