ПСЖ - "Реал": Матнли трансляция

  • 16 февраль, 2022, 00:58
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Уефа чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган ПСЖ - "Реал" учрашуви бошланишига кам вақт қолди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 



  • 90+5'

    Учрашув якунига етди. Мазкур баҳсда парижликлар ўз майдонида "Реал"дан 1:0 ҳисобида устун келди. 

    Tecno
  • 90+4'

    ГОООООООЛ! Мбаппе 90+4 дақиқада гол уриб ПСЖни олдинга олиб чиқмоқда. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Неймар ўткир бурчак остидан Куртуанинг устидан тўпни ташлаб қўйди, бироқ ноаниқ. 

  • 82'

    Винисиус ўрнига Эден Азар майдонга тушди. Шунингдек, Модрич ўрнига Вальверде ўйинга қўшилди. 

  • 78'

    Мбаппенинг ўткир бурчак остидан йўллаган зарбаси дарвозаси устуни ёнидан ўтиб кетди. 

  • 75'

    Месси йўллаган жарима зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

  • 74'

    Неймар майдонга тушиши биланоқ жарима зарбаси ишлади. 

  • 72'

    Ди Мария ўрнига Неймар майдонга тушди. 

  • 72'

    Карвахаль ва Асенсио майдонни тарк этди. Родриго ва Васкес ўйинга қўшилди. 

  • 71'

    Мбаппе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 65'

    Вератти майдонда жароҳат олиб ётибди. 

  • 62'

    Куртуа Мессининг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтарди. 

  • 61'

    Ҳакам "Реал" дарвозаси томон пенальти белгилади. 

  • 58'

    Ферлан Мендига сариқ карточка кўрсатилди. У Данилонинг оёғини босиб олди. 

  • 57'

    Мбаппе олисдан зарба йўллаб кўрди, бироқ Куртуа осонлик билан тўпни ушлаб олди. 

  • 54'

    Кросснинг олисдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

  • 53'

    Мессининг зарбасидан сўнг Куртуа ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди. 

  • 52'

    Эдер Милитао майдон марказида ўйин қоидасини бузиб, сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 50'

    Мбаппенинг жарима майдони ичида йўллаган кучли зарбасини Куртуа қайтариб юборди. 

  • 49'

    Парижликлар яна тўп назоратини ўз қўлига олди. 

  • 47'

    "Реал" ПСЖ жарима майдонида босим уюштирмоқда. 

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтмоқда. 

  • 46'

    Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0

  • 45'

    Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Каземиро бош билан кучли зарба йўллади, аммо ноаниқ. 

  • 42'

    "Реал" позицион ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 39'

    Вератти майдон марказида Каземирога нисбатан жиддий қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 37'

    Каземирога сариқ карточка кўрсатилди. У майдон марказида Паредесга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 35'

    "Реал" қарши ҳужумга ўтаётган бир пайтда Нуну Мендеш ишончли ўйнаб, рақиб ҳужумини тўхтатди. 

  • 32'

    Лео икки футболчини алдаб ўтиб, ўнг оёқда зарба йўллади, аммо ноаниқ. 

  • 29'

    "Қироллик клуби" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 27'

    "Реал" тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштиришга муваффақ бўлди. 

  • 24'

    Майдон марказида Каземирога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 22'

    Майдон марказида парижликлар тўпни эгаллаб турибди ва навбатдаги ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 19'

    Вератти жарима майдони ичида тўп билан ҳаракатланаётганди, бироқ сўнгги палллада Каземиро ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 17'

    Мбаппе жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба йўллади. Куртуа ўз ўрнида. 

  • 14'

    Ашраф Ҳакимининг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 8'

    ПСЖ тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олди. 

  • 5'

    Мбапппе қанотдан ёриб кирди ва Ди Марияни тўп билан таъминлади. Аргентиналик футболчининг зарбаси анча ноаниқ чиқди. 

  • 2'

    Месси олдинга ўтаётган бир пайтда Каземиро ундан қоида бузмасдан тўпни олиб қўйди. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Учрашув бошланишига ҳамма нарса шай ҳолатда. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлисалри. Уефа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖ - "Реал" иштирокидаги илк баҳс бошланишига кам вақт қолди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 
     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!