ПСЖ, “Ман Сити” ва “Реал” Милинкович-Савичга қизиқмоқда, унинг ўзи эса Мадридга кетиш истагида

Римнинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич Европанинг бир қатор топ клублари эътибор марказида бўлиб турибди.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра 24 ёшли сербиялик футболчи учун ПСЖ, “Манчестер Сити” ва “Реал” каби жамоалар ўзаро кураш олиб боришмоқда. Милинкович-Савичнинг ўзи эса фаолиятини Мадридда давом эттириш истагида. Аммо, “Лацио” унинг трансфери борасида шошилмаяпти ва бу борада ЖЧ-2018 якунлангач бир қарорга келмоқчи.

“Ҳозирча биз бу борада ҳеч қандай расмий таклиф олмадик. Агар бизга таклиф келиб тушса, шундан сўнг нима қилиш ҳақида ўйлаб кўрамиз. Чемпионлар лигасига чиқа олмаганимиз эса амалда ҳеч нарсани ўзгартирмайди”, - дейди клуб спорт директори Игли Таре.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Лацио” Милинкович-Савичнинг трансфер баҳосини 100 млн евро эканлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!