ПСЖ 2000 йилдан буён илк бор Франция чемпионатида ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборди
Хабарингиз бор кеча Франция чемпионатининг 32-турида ПСЖ сафарда “Лилл”га кутилмаганда 5:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эътиборлиси, парижликлар чемпионат баҳсларида 2000 йилдан буён илк бор ўз дарвозаларидан 5та гол ўтказиб юборишди. Ўшанда улар худди шу ҳисобда “Седан” клубига имкониятни бой беришган эди.
Эслатиб ўтамиз, агар кеча ПСЖ ғалаба қозонганида муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштириши мумкин эди.

Фикрлар