ПСЖ 2001 йилдан бери энг ёмон мавсумини ўтказмоқда

Франция чемпионатининг 29-турида ПСЖ - "Лион" учрашуви бўлиб ўтди ва пойтахт клуби яна мағлуб бўлди (0:1). Маълум бўлишича, бу Париж гигантининг 2023 йилдаги барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилган ўн саккизта учрашувдаги саккизинчи мағлубияти бўлди.

2001 йилдан бери клуб тарихида бундай кўрсаткич бўлмаган. Ўшанда жамоа мавсумнинг дастлабки ўн саккизта ўйинида жамоа 9 та мағлубиятга учраган.

Лига 1 нинг навбатдаги, 30 -турида ПСЖ сафарда "Ницца" билан ўйнайди. "Лион" ўз майдонида "Ренн"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!