ПСЖ 3 кун аввал тўқнаш келган рақибига қарши яна баҳслашди

Франция Лига 1 мусобақасида 15-турнинг қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Унга кўра, "Монако" ва ПСЖ жамоалари қарама-қарши беллашувда иштирок этишди. 3 кун аввал, ўзаро 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган жамоаларнинг бу сафарги тўқнашувида парижликлар 4:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.

Голларга Мбаппе (2 марта), Неймар ва Сарабрия муаллифлик қилган бўлса, мезбонлардан фақатгина Бакайоко Париж клуби давозасига йўл топа олди.

Шу тариқа, ПСЖнинг очколари сони 49 тага етди ва энг яқин таъқибчиси билан орадаги очколар фарқини 8 тага етказиб қўйди.

"Монако" эса мағлубиятдан сўнг, "Лион", "Анже" ва "Реймс" клублари билан бир хил 29 очкога эга бўлиб, мос равишда 7-10-ўринларни бўлишиб туришипти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!