ПСЖ А Сериянинг энг яхши ҳимоячиларидан бирини қўлга киритмоқчи

"Пари Сен-Жермен" "Аталанта" ҳимоячиси Тимоти Кастань хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Le 10 Sport нашри хабарига кўра, парижликлар 24 ёшли футболчини эркин агент сифатида "Боруссия"га йўл олган Тома Меньега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Таъкидланишича, "Аталанта" раҳбарияти ҳам кейинги йил ёзида шартномаси якунланадиган бельгиялик футболчини сотиб юборишга тайёр.

Жорий мавсумда Кастань "бергамоликлар" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!