ПСЖ Алексис Санчесни Парижга олиб келмоқчи


“Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.

L’Equipe нашрининг ёзишича, ушбу трансферни парижликлар клуби хўжайини Нассер Аль-Хелаифи шахсан ўзи исстаётир. У сирли равишда чилилик футболчининг агенти билан учрашган ва 2017/18 мавсум учун режалари билан таништирган.

Аммо бу борада парижликлар “Челси” ва “Манчестер Сити” билан курашишга тўғри келади. Манкунианликлар 28 ёшли футболчи учун 50 млн € беришга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар