ПСЖ Аллининг трансфери бўйича яна таклиф юбормоқчи

ПСЖ ҳамон "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Аллини сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, Франция чемпиони яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида 24 ёшли англиялик футболчининг трансфери бўйича янги таклиф юбормоқчи. Парижликлар давралар оралиғида Аллини сотиб олиш имкониятларини юқори баҳоламоқда.

Алли жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!