ПСЖ “Арсенал” форвардини оладиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ва Франциянинг энг бадавлат клуби “Пари Сен-Жермен” ёзда ҳужум чизиғини кучайтирадиган форвард олишни мақсад қилган.

Парижликлар спорт директори Луиш Кампуш ан шу масалада Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Габриэл Мартинелли вакиллари билан учрашув ўтказди.

ПСЖ ўз етакчи футболчиларини сақлаб қолишга интилса-да, ёзда таркибни кучайтириш учун янги ўйинчиларни ҳам кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Get French Football News.

Париж клуби раҳбарияти яқин трансфер ойнасида Мартинеллини сотиб олишни режалаштирмоқда. 24 ёшли бразилиялик футболчи 2019 йилнинг ёзидан бери Лондон жамоасида ўйнаб келади.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати  45 миллион еврога баҳоланяпти. Футболчининг “Арсенал” билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!