ПСЖ Чемпионлар лигасидаги рақиб учун даҳшатли сумма тикди
Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Пари Сен-Жермен" таркибни сезиларли даражада кучайтира оладиган ҳужумчини энг нуфузли турнир финалидаги рақиб "Арсенал"дан топди.
Парижликлар нишонга "канонирлар" қанот ҳужумчиси Букайо Сака тушди. Бу ҳақда Goals Zone нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Париж клуби англиялик футболчи трансфери учун 150 миллион евро тўлашга тайёр. ПСЖ раҳбарияти Сакани жамоани тарк этиши мумкин бўлган Гонсалу Рамуш учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Букайо Сака "Арсенал" таркибида барча мусобақалар доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли пас берди. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар