ПСЖ "Атлетико" футболчисини қўлга киритиш учун 2 та футболчисидан воз кечмоқчи

"Пари Сен-Жермен" жорий ёзги трансферлар даврида "Атлетико" ярим ҳимоячиси Томас Партейни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

L’Equipe нашрининг ёзишича, Франция чемпиони Партейнинг шартномасида кўрсатилган 50 млн евролик товон пулини тўламоқчи эмас. Шу боис унинг трансфери учун пул топиш мақсадида Юлиан Дракслер ва Идриссу Гуйени сотмоқчи.

27 ёшли Партей ўтган мавсум “Атлетико” сафида 46 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!