ПСЖ "Айнтрахт"нинг энг зўр тўпурарини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 24 Apr 12:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Айнтрахт” ҳужумчиси Рандал Коло-Муани фаолиятини Европанинг гранд клубида давом эттириши мумкин.

Tecno

RMC Sport нашри хабарига кўра, 24 ёшли франциялик футболчига ПСЖ жиддий қизиқиб қолган. Муанининг имконияти парижликлар раҳбарияти томонидан юқори баҳоланмоқда.

Француз гранди ҳужумчи билан аллақачон алоқага чиққан, бироқ ҳозирча ҳеч қандай келишув ҳақида гап кетаётгани йўқ.

Футболчининг ўзи ҳам кўплаб клублардан талаб бўлгани учун қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Унга “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” ҳам қизиқмоқда.

Ўз навбатида “Айнтрахт” яхши таклиф тушса, ўз тўпурарини сотишга тайёр. Франкфуртликлар ҳеч бўлмаганда трансфер даромадлари бўйича ўз рекордини янгиламоқчи (60 миллион евро), гарчи Коло-Муанини 100 миллион еврога сотиш имконияти бўлса ҳам.

Comments

You must be logged in to commet!