ПСЖ Баркола бўйича якуний қарорни қабул қилди
"Пари Сен-Жермен" раҳбарияти жамоадаги ҳолатидан норози бўлиб, кетишни мўлжаллаб юрган Брэдли Барколани яқин йилларда сотишни режалаштираётгани йўқ.
Сўнгги ҳафталарда 23 ёшли футболчи атрофида турли хабарлар кўпайган, унинг номини "Ливерпуль", "Арсенал", "Барселона" ва яна бир қатор етакчи клублар билан боғлашган эди.
Журналист Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, парижликлар Баркола трансфери бўйича ҳар қандай таклифни ёпиқ деб ҳисобламоқда. Клуб раҳбарияти уни жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўради ва шу боис ёзги трансфер ойнасидан қатъи назар, франциялик вингерга нарх белгилашни ҳам режалаштирмаяпти.
Брэдли Баркола ўтган мавсумда ПСЖ таркибида 49 ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар