ПСЖ "Барселона" ва "Реал" кўзлаган футболчини илиб кетди

ПСЖ клуби "Фламенго" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета учун бўлган курашда ғолиб чиқди. Бу ҳақда Fox Sports хабар тарқатмоқда.

Унга кўра парижликлар тез орада 21 ёшли бразилиялик футболчи билан узоқ йиллик шартнома имзолашади. Футболчи эса ПСЖ сафига 2019 йилнинг январида келиб қўшилади.

Таъкидлаш керакки, Пакета учун Франция чемпионидан ташқари шунингдек “Реал” ва “Барселона” ҳам кураш олиб борган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!