ПСЖ "Барселона"дан Неймарнинг трансфери эвазига Малкомни қўшиб беришни сўрамоқда

"Барселона" клуби вингери Малком мавсумлар оралиғида яна Францияга қайтиши мумкин.

La Parisien нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчи Неймарнинг трансфери эвазига ПСЖга қўшиб берилиши мумкин. Гап шундаки, парижликлар айнан Малком ва унга қўшимча тўланадиган маблағ эвазига Неймарни “Барса”га беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “кўк-анор ранглилар” Малкомни бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Бордо”дан 40 млн евро эвазига сотиб олишган эди. У ўтган мавсум жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!