ПСЖ “Барселона”га учта гол урган Мбаппенинг нархини кескин оширди

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқиси қаҳрамонига айланган Килиан Мбаппени қўлга киритишни орзу қилаётган клублар яхшигина харажат қилишларига тўғри келади.

ПСЖ ўйини очилиб бораётган футболчини 200 миллион евродан камига қўйиб юбормайди. Бу ҳақда Get French Football News нашри маълум қилди.

Айни пайтда парижликлар 22 ёшли ҳужумчи билан янги шартнома борасида музокара ўтказмоқда. Агар томонлар келиша олмаса, клуб раҳбарияти Мбаппени камида юқорида зикр этилган суммага сотиб юборади.

Ҳозирча, Мбаппени “Реал”, “Лиерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Ювентус” каби қудратли жамоаларгина ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар