ПСЖ беш футболчи хизматидан воз кечди

Франция чемпионлигига асосий даъвогар саналаётган “Пари Сен-Жермен” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар камида беш футболчи билан хайрлашадиган бўлди.

Журналист Марк Мешенуанинг маълум қилишича, бош мураббий Луис Энрике янги мавсумда қайси футболчилар хизматидан фойдаланмаслигини билдирган.

Клуб раҳбарияти ҳимоячилар Милан Шкриньяр ва Норди Мукиэле, ярим ҳимоячилар Данилу Перейра, Мануэль Угарте ва Карлос Солердан тезроқ бошқа жамоа топишни талаб қиляпти.

Дастлабки харидорлар ҳам бор. Карлос Солерга “Вест Хэм”, “Брайтон”, “Реал Сосьедад” даъвогарлик қилмоқда. “Манесте Юнайтед” анчадан бери Мануэльь Угартени олиш ҳаракатида юрибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!