ПСЖ бир ой олдин олинган Дембелени тезда сотиб юбормоқчи

“Барселона”нинг энг зўр ўйинчиларидан ҳисобланган Усмон Дембеле август ойининг бошида ПСЖга кўчиб ўтганди.

Парижликлар 26 ёшли чарм тўп устаси учун 50 миллион евро харажат қилган ва беш йиллик шартнома имзолаганди.

Todofichajes нашрининг хабар беришича, Франция чемпиони ёзда олинган ўйинчини қишки трансферлар вақтида сотиб юбормоқчи. Бунга сабаб сифатида ПСЖда ҳужумкор футболчиларнинг сони керагидан ортиб кетгани кўрсатиляпти.

Манбаларга кўра, Дембеленинг агенти потенциал харидорлар билан музокара бошлаган. Хусусан, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Ньюкасл” январь ойида ҳужумкор футболчини ўз таркибига қўшиб олишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!