ПСЖ: Бизга бунақа юлдуз керакмас!

ПСЖ клуби раҳбарияти мавсум якунланиши билан Серхио Рамосни сотиб юборишни режалаштирмоқда.

36 ёшли футболчи ўтган ёзда “Реал” билан шартномаси якунланганидан кейин Париж клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтганди.

Бу трансфер ПСЖга ҳеч қандай фойда келтирмади. Рамос жисмоний ҳолати қониқарсиз экани ва кўп жароҳат олаётгани боис бутун мавсум давомида барча турнирларда саккиз марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта тўп ёздириб қўйди.

Рамос кўп вақтини майдондан ташқарида ўтказаётганига қарамай, парижликлардан катта маош олаётгани клуб мутасаддиларига ёқмаяпти.

Серхионинг амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади. Манбаларнинг таъкидлашича, томонлар тез орада учрашиб, ўйинчининг келажаги бўйича музокара ўтказишга тайёрланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!