ПСЖ
Ads

"Боруссия" Дортмунд клуби ҳимоячиси Рафаэль Геррейру фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Paris United нашрининг хабар беришича 25 ёшли португалиялик футболчи ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Парижликлар спорт директори Леонардо эса тез орада унинг вакиллари билан учрашишни режалаштирган. Айтиш керакки, Геррейрунинг ўзи ҳам жамоасини алмаштиришга қарши эмас.

Маълумот учун, Рафаэль Геррейру “Боруссия Д” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 32та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Farhod Usarov
25/08/2019 14:38
Zoor omad tilayman