ПСЖ бош мураббийи Килиан Мбаппе жароҳатига изоҳ берди
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Франция Кубоги финали "Сент-Этьен"га қарши ўйинда жароҳат олган ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳақида тўхталиб ўтди.
21 ёшли футболчи ўйиннинг 27-дақиқасида ҳимоячи Лоик Перрен қўполлигидан сўнг жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
"Сент-Этьен" футболчилари сўнгги баҳсларда қизил карточкасиз майдонни тарк этишмаяпти. Бугун Неймар билан бошланди ва Мбаппе билан якунланди.
Килианнинг жароҳатини кўрган барча ундан хавотир олмоқда, шу қаторда мен ҳам. Мбаппе яқин вақтлар ичида тиббий-кўрикдан ўтади ва биз унинг ҳолати ҳақида тўлиқ маълумот оламиз", - дейди Тухель.
Фикрлар