ПСЖ бу кетишда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқолмайди

“Челси”да иш бошлаган Маурисио Почеттино собиқ жамоаси ПСЖ нега Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмаётганини шарҳлаб берди.

- Сиз ПСЖдек клубга келаётганингизда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишингиз шартлигини тушуниб етишингиз керак. Агар буни уддалай олмасангиз, бошқа иш қилинг. Париж клубидаги фаолиятимдан бу борада катта тажриба олдим.

Аслида ПСЖ энг нуфузли турнирнинг бош совринига лойиқ. Бироқ, тизимни тўғри ривожлантирмай туриб, номдор ўйинчиларни оли келган билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиб бўлмайди.

Масалан, “Ливерпуль” бир неча йиллик барқарорлик ва машаққатли меҳнатидан кейингина Чемпион лигасини олди. Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”ни ғолибга айлантириш учун етти йил меҳнат қилди. “Реалда ҳам шундай бўлган.

Умуман олганда, бундан турнирларда йиллар давомида барқарорлик кўрсатган жамоалар ғолиб чиқиши табиий ҳолга айланган, - деди Маурисио Почеттино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!