ПСЖ бу мавсум рекорд даражада даромад кўрди
ПСЖ клубининг жорий мавсумдаги фойдаси сезиларли тарзда ошди. The Swiss Rambler нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар ҳозирча 31,5 миллион евро соф фойда кўришган. Қайд этиш лозимки, клубнинг даромадини ўтган мавсумнинг худди шу даврига солиштирсак бу сезиларли тарзда кўп деганидир. Боиси, бу кўрсатгич ўтган мавсум 18,8 млн еврони ташкил этган.
ПСЖ футболчилар сотувидан 145 миллион, телетрансляциялардан эса 127,9 миллион евро даромад кўрган. Ҳомийлик келишувларидан эса 54,8 млн евро ишлаб топган. Умуман олганда эса ПСЖ ўз тарихида рекор даражада, яъни 557 миллион евро даромад топди.

Фикрлар