ПСЖ Буффонга ўринбосар топди

Амстердамнинг "Аякс" клуби дарвозабони Андре Онана фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

Унга кўра камерунлик посбоннинг хизматларига ПСЖда қизиқиш пайдо бўла бошлаган. Клубнинг спорт директори Леонардо аллақачон ушбу трансфер юзасидан Голландия чемпиони билан музокараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, 23 ёшли Онана ўтган мавсум чемпионатда 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 27та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!