ПСЖ чақирган бразилиялик юлдузча тиббий кўрикдан ўтолмади

  • 3 январь, 2024, 17:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ скаутлари Бразилиядан икки футболчи топган эди. Парж клуби 20 ёшли Лукас Беральдонинг трансферини расман эълон қилди.

Tecno

Беральдо билан бирга Парижга келган 18 ёшли ярим ҳимоячи Габриэль Москардо кутилмаган муаммога дуч келди.

Тиббий кўрик чоғида унинг чап оёғида муаммо борлиги маълум бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёш ўйинчи жароҳатдан тўлиқ  фориғ бўлиши учун уч ой вақт талаб этилади.

Шубоис, ПСЖ мутасаддилари “Коринтианс”дан келган бу футболчининг трансферини ҳали расмийлаштиргани йўқ.

Le Parisien нашрининг ёзишича, бразилиялик вундеркинд воқеаларнинг бу тақлид ривожланишини кутмаган ва ўзининг ҳиссиётларини зўрға яшира олган.

Энди Габриэль Москардо уч ой сабр қилишига тўғри келади. Бироқ ПСЖ вакиллари унинг жароҳатдан қутилишини кутадими ёки йўқ, бу катта сўроқ остида турган масала ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!