ПСЖ "Челси" футболчисини ижарага олмоқчи
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко янги мавсумни ПСЖда бошлаши мумкни.
Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар франциялик футболчини мавсум охиригача ижарага олишмоқчи. Ўз навбатида Бакайоко ҳам ватанида ўйнашга қарши эмас.
Бироқ, “аристократлар” ФИФАнинг трансфер таъқиқи сабаб янги футболчилар сотиб олишолмайди ва шу боис Бакайокони ҳам таркибда сақлаб қолишлари мумкин.
Маълумот учун, Бакойоко ўтган мавсумни “Милан”да ижарада ўтказди ва жами 42та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар