ПСЖ дарвозабони фаолиятини "Наполи"да давом эттиради

Италиянинг "Наполи" клуби ПСЖ билан дарвозабон Альфонс Аореолянинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда fichajes.com сайти хабар бермоқда.

Унга кўра неаполликлар 25 ёшли посбон учун Франция чемпионига 35 млн евро тўлайди. Бу ҳақда эса яқин орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Аореоля якунланган мавсум ПСЖ сафида жами 44та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 35та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!