ПСЖ дарвозабони Ла Лига клубига ўтди

CHERY AUTO

Испаниянинг "Вильярреал" клуби расмий сайтида "Париж Сен-Жермен" дарвозабони Арнау Тенасни сотиб олганини эълон қилди. Дарвозабоннинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Tecno

Аввалроқ, Тенаснинг трансфер суммаси 2,5 млн еврони ташкил этиши хабар қилинганди. 24 ёшли испаниялик ўтган мавсумда ПСЖ сафида барча мусобақаларда 2 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ўтказиб юборган. Тенас "Вильярреал"нинг асосий жамоасидаги учинчи дарвозабонга айланади. Мавсум бошида асосий дарвозабон Луис Жуниор, захира дарвозабон эса 23 ёшли Рубен Гомес эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖ ушбу трансфер ойнасида италиялик Жанлуижи Доннарумма билан хайрлашиши катта эҳтимол билан маълум бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!