ПСЖ Дракслерга муносиб рақобатчи топди
Ads


Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчеснинг жамоа билан шартномани узайтирмаётгани турли гап-сўзларига сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда инглиз нашрлари футболчининг Лондонни тарк этиши ҳақида ёзмоқда. Mirror нашрининг тарқатган хабарига кўра, унинг учун курашга Туриннинг “Ювентус” ва Хитой клубларидан ташқари ПСЖ ҳам қўшилган.

Julian Draxler

Парижликлар Санчесни ёзда 70 млн евро эвазига қўлга киритишни режалаштирган ва жамоага яқинда келган Юлиан Дракслерга муносиб рақобатчи бўлиши хоҳламоқда.

Санчеснинг “тўпчилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади.

Минбар

Барча блоглар