ПСЖ форварди "Боруссия"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Томас Тухель парижликлар форварди Неймар Франция чемпионати доирасида "Амен"га қарши, ва УЕФА Чемпионлар лигасида "Боруссия"га қарши ўйинда майдонга туша олмаслигини маълум қилди.

"Неймар "Боруссия"га қарши ўйинда майдонга туша олади деб айта олмайман. Биз бу мавзуни яна муҳокама қиламиз ва жума куни бир қарорга келамиз", - дейди Тухель.

Маълумот ўрнида, ПСЖ 15 февраль куни "Амен" меҳмони бўлади, 19-февралда эса "Сигнал Идуна Парк"да "Боруссия" билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!