ПСЖ Франция футболи тарихига кирди

Хабарингиз бор кеча Франция чемпионатининг 7-турида амалдаги чемпион ҳисобланган ПСЖ ўз майдонида “Реймс”ни 4:1 ҳисобида таслим қилди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар Франция чемпионатининг дастлабки 7та турининг барчасида 3тадан кам гол урмаган илк жамоага айланишди. Эслатиб ўтиш лозимки, ПСЖ бундан аввалги турларда «Ренн» (3:1), «Сент-Этьенн» (4:0), «Ним» (4:2), «Анжер» (3:1), «Генгам» (3:1) ва «Кан» (3:0) жамоалари дарвозасига энг камида 3та гол уриб ғалаба қозонган.

Бундан ташқари Томас Тухель бошқарувидаги жамоа мамлакат чемпионати тарихида мавсумнинг илк 7та турида кетма-кет ғалаба қозонган 3-жамоага айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!