ПСЖ футболчилари Парижни тарк этмоқда

Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби коронавирус пандемияси боис мамлакат чегараси ёпилгунига қадар ўз футболчиларига Францияни тарк этишга рухсат берди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, клуб футболчиларга Парижда қолиш ёки ўз ватанларига кетиш ихтиёрини қолдирган. Шу боис, Неймар ҳамда Тьяго Сильва Бразилияга кетишга қарор қилган. Парижликларнинг яна бир бразилиялик аъзоси Маркиньос эса Парижда қолишни афзал билди.

Хабарда айтилишича, клуб футболчиларга жисмоний ҳолатни ушлаб туриш учун махсус дастур ҳам тайёрлаб чиққан: 8 дақиқа бадантарбия, 10 дақиқа тошлар билан машғулот (уларнинг оғирлиги футболчининг оғирлигига тенг ёки баланд бўлиши керак), 40 дақиқа югуриш ва 5 дақиқа танаффус.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Франция чемпионати 15 апрелга қадар давом эттирилмаслиги расман эълон қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)