ПСЖ футболчиси "Челси"га текинга кетади

Тез орада ПСЖ билан шартномаси якунланадиган ҳимоячи Левен Курзава фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши кутилмоқда.

France Football тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли футболчини “Челси” ўз сафида кўрмоқчи. “Аристократлар” аллақачон бу борада унинг агенти билан алоқага чиққан.

Курзавага “Челси”дан ташқари “Барселона”, “Атлетико”, “Арсенал”, “Ювентус” ва “Интер” ҳам қизиқмоқда.

Левен Курзава жорий мавсум Франция чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!