ПСЖ футболчиси фаолиятини “Боруссия Д”да давом эттириши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби дарвозабони Кевин Трапп фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. France Football нашрининг хабар беришича, 26 ёшли германиялик дарвозабонга Дортмунднинг “Боруссия” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Бунга асосий сабаб сифатида, германияликларнинг асосий дарвозабони Роман Бюркининг қўлидан олган жароҳати туфайли узоқ вайт майдонга қайтолмаслиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Траппнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!