ПСЖ футболчиси ижара асосида Туркия клубига ўтди

ПСЖнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Эдуар Мишу бир мавсумлик ижара асосида Туркиянинг "Адана Демирспор" клубига ўтди. 

Image

Маълум бўлишича, ёш истеъдодни жамоа бош мураббийи Патрик Клюйвертнинг ўзи танлаган ва раҳбариятдан бу трансферни сўраган. 

Мишу ПСЖ академиясида таҳсил олган бўлиб, ўтган мавсумни "Сандерленд" клубида ўтказди. Унинг парижликлар билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!