ПСЖ футболчиси Ла Лига гранди сафига ўтиши кутилмоқда
Ҳимоячи Преснел Кимпембе ёзги трансфер ойнасида ПСЖни тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Le Parisien.
Манбага кўра, 27 ёшли франциялик футболчи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Унинг хизматларига Мадриднинг "Атлетико" клуби жиддий қизиқмоқда. Преснелнинг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланган ва унинг “матрасчилар” билан меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар имзоланиши мумкин.
Маълумот учун, Кимпембе ПСЖ сафида 2015 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум Франция чемпионатида 8 та ўйин ўтказиб, учта сариқ карточка олди.
Фикрлар