ПСЖ футболчиси: "Месси мени ўлдирмоқчи эди"

ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредес ҳужумчи Лионель Месси билан юзага келган можаро ҳақида гапирди. 

Воқеа парижликларнинг 2020/21 йилги мавсум Чемпионлар лигасида Лео "Барселона"да ўйнаган вақтида содир бўлган. Нимчорак финалнинг илк ўйини 4:1 ҳисобида французларнинг фойдасига якунланган бўлса, жавоб баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилган. 

"Унинг жаҳли чиқди. Сабаби, мен шерикларимга нимадир дедим, у эса буни эшитди. Леонинг жаҳли чиқиб, менга урилди. Бу жуда ёмон ҳолат эди. Месси мени ўлдирмоқчи эди, мен уйга югурмоқчи бўлдим. 

Шундан сўнг Аргентина терма жамоасида учрашдик. У ўзини ҳеч нарса бўлмагандай тутди. Лео қандай инсон эканлигини кўрсатди. Сабаби, муносабатларимиз аввалгидек эди. 

Ҳозир бу ҳодисани эслаб куламиз, аммо барибир у ўшанда жуда ёвуз қиёфада бўлганди ва аниқ мени ўлдирмоқчи эди", деди Паредес. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!