ПСЖ футболчиси

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адиль Аушиш фаолиятини "Сент-Этьен" клубида давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 18 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган ва ўзига 17-рақамни танлаган.

Таъкидлаш керакки, Аушиш “Сент-Этьен”га текинга тушди. Боиси, у парижликлар билан профессионал шартнома имзолашдан бош тортди. У ПСЖнинг асосий жамоасида 3 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол уришга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)