ПСЖ футболчлари ярим финал ўйинида "учишди"
Жаҳон чемпионати ярим финал ўйини доирасида Франция Марокашни 2:0 ҳисобида ютиб, финалга йўл олди. Учрашувда Франциянинг ПСЖ клубида фаолият олиб бораётган икки футболчилар Килиан Мбаппе ва Ашраф Ҳакими тезлик борасида куч синашди. Икки жамоадошлар ҳам соатига 35,3 км соат билан ҳаракат қилди.
Марокаш биринчи марта мундиал ярим финалида ўйнади. Ҳакими Испаниянинг Мадрид шаҳрида туғилганига қарамай, ота-онаси туғилган мамлакат вакили бўлишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемионатида Мбаппе ва Франция ғолиб бўлган. 18 декабрь "уч ранглилар" Аргентинага қарши бу ишни қайта уддалашга уриниб кўради.
Фикрлар