ПСЖ ҳам Буффон учун курашга киришди
Ads

Хабарингиз бор, кеча “Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффон мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилганди.

CanalPlus нашрининг хабар беришича, 40 ёшли футболчи фаолиятини ПСЖда давом этириши мумкин. Хабарларга кўра, парижликлар Буффон билан музокаралар олиб бориб унга икки йиллик шартнома таклиф қилишмоқда.

Маълумот учун, Жанлуижига Англиянинг "Ливерпуль" клуби хам катта қизиқиш билдирмоқда.