ПСЖ ҳам Эриксен учун курашга қўшилди

ПСЖ клуби "Тоттенхэм" хавбеки Кристиан Эриксенни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ даниялик футболчи “Интер” билан музокаралар ўтказаётгани ва “нерадзуррилар” унинг учун “шплрлар”га 17 млн евро таклиф қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Франция чемпиони ҳам “Тоттенхэм”га бу борада ўз таклифи билан чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Эриксен шунингдек МЮ, "Реал" ва "Ювентус" каби клубларнинг қизиқишлар доирасига кириб қолган.

Маълумот учун, 28 ёшли Эриксен бу мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!