ПСЖ ҳимоячиси учун 9-жамоа курашга қўшилди

"Атлетико" Мадрид ҳам ПСЖ ҳимоячиси Лайвин Курзава учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "матрасчилар" мавсумлар оралиғида чап қанот ҳимоясини кучайтиришмоқчи ва бу борада 27 ёшли футболчини энг муносиб номзод сифатида кўришмоқда.

Таъкидлаш лозимки, яна бир ойдан сўнг ПСЖ билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланадиган Курзава учун "Атлетико"дан ташқари "Ньюкасл", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Ювентус", "Интер", "Милан" ва "Барселона" клублари ҳам харидор бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)