ПСЖ ҳимоячисига "Реал" ва "Сити" қизиқмоқда

ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос Европанинг икки гранди эътиборига тушиб қолди.

Le 10 Sport тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчига "Реал" Мадрид ва "Манчестер Сити" клублари жиддий қизиқиб қолган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам Маркиньоснинг парижликлар билан амалдаги шартномасини узайтиришни истамаётганидан фойдаланиб ўз томонларига оғдириб олишмоқчи.

Маълумот учун, Маркиньос ПСЖ сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 268 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 65 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!