ПСЖ ҳужумчиси мавсумни Шотландияда якунлайдиган бўлди

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Тимоти Веа мавсумни "Селтик"да якунлайдиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Шотландия чемпиони 18 ёшли АҚШлик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олган.

Маълумот учун, Веа ПСЖ сафига 2014 йилда келиб қўшилган. У жорий мавсум бор йўғи 1та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!