ПСЖ Икардини 70 млн евро эвазига сотиб олади. Трансфер бугун эълон қилинади
Ads

Миланнинг “Интер” клуби форварди Мауро Икарди ПСЖга ўтишга жуда яқин турибди.

Италиялик журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича клублар 26 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери масаласида ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра Франция чемпиони Икарди учун “нерадзуррилар”га 65 млн евро ҳамда унга қўшимча яна 5 млн евро, жами 70 млн евро тўлайди.

Икарди Парижда тиббий кўрикдан ўтиши билан ушбу трансфер расман эълон қилинади. У айни дамда Париж томон йўлга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, бугун Европада ёзги трансферлар ойнаси расман ёпилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ravshan Tursunov
02/09/2019 15:37
Спорт Экспресс Шомуродов хақида яхши материал тайёрлабди. Таржима қилинглар

https://m.sport-express.ru/football/rfpl/reviews/napadayuschiy-rostova-eldor-shomurodov-oformil-dubl-v-matche-8-go-tura-rpl-s-lokomotivom-2-1-i-vozglavil-bombardirskuyu-gonku-chempionata-rossii-1581677/