ПСЖ икки футболчидан воз кечди
ПСЖ раҳбарияти ҳам қишки трансферлар даврида бош мураббий Луис Энрикега керак бўлмай қолган ўйинчилардан қутилмоқчи.
Le Parisien нашрининг маълум қилишича, клуб мутасаддилари ҳозирча икки футболчининг чиқиш трансфери бўйича иш олиб бормоқда.
Булар 21 ёшли ҳужумчи Уго Экитике ва 31 ёшли ҳимоячи Левин Курзава. Ҳар икки ўйинчи жорий мавсумда захирада қолиб кетяпти ва етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шу боис, парижликлар уларни қўйиб юбормоқчи.
Курзава ўтган мавсумни ижара асосида “Фулхэм”да ўтказган эди. ПСЖ қайтиб келганидан бери бир марта расмий учрашувда саккиз дақиқа ўйнади холос.
Парижликлар “Реймс” тарбияланувчиси ҳисоблан Уго Экитикени бир мавсум ижарада ўйнатиб, ўтган ёз 28,5 миллион еврога трансфер қилганди. Бироқ янги мавсумда Уго ҳам атиги саккиз дақиқага майдонга туширилди.
ПСЖ ҳар икки футболчини январь ойининг ўзидаёқ бошқа жамоаларга ўтказиб юборишни режалаштирган.
Фикрлар